“Заковатда болалар” интеллектуал ўйини
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Креатив таътил” лойиҳаси доирасида ўқувчилар ўртасида “Заковатда болалар” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.
Ўқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, эркин фикрлаш ва тафаккур дунёсини янада бойитиш, қолаверса, уларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон болалар ташкилоти вилоят бўлими ҳамкорлигида “Креатив таътил” лойиҳаси доирасида “Заковатда болалар” интеллектуал беллашуви ўтказилди. Унда ўқувчилардан тузилган туман, шаҳар жамоалари белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва иқтидорларини намойиш этди.



Қизиқарли баҳслар асосида ўтган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра, Хўжаобод туманининг “Everest” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Асака туманининг “Special one”, учинчи ўрин эса Қўрғонтепа туманининг “Dekabristlar” жамоаларига насиб этди.
Интеллектуал ўйин ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари