“Заковат” билимдонлари вилоят босқичида беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳар Ёшлар марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Заковат” республика турнирининг вилоят босқичи якунланди.
[gallery-18865]
Қизғин кечган баҳсларда Учқўрғон туманининг “Кўприкбоши” маҳалла фуқаролар йиғини билимдонлари турнир ғолиби бўлди. Наманган туманининг Тўсар маҳалласи ёшлари иккинчи ҳамда Янги Наманган туманининг “Соҳил” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоалар турнирнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА