Юзта корхонада самарадорликни ошириш бўйича илғор дастурлар жорий қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Кўп давлатлар маҳсулоти рақобатдош бўлиши учун саноат ва сервисда “Kayzen”, “lean priduction” каби ресурс самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини оширадиган прогрессив усулларни қўлламоқда.
Мамлакатимиздаги 50 га яқин тадбиркорлар буни чет элда кўриб келиб, корхонасида жорий қилишни бошлади.
– Лекин, бу кам. Тўқимачилик, қурилиш материали, электротехника, мебель каби драйвер соҳалардаги уюшмалар нега буни оммалаштиришни ўйламайди? Тадбиркорга тушунтириб, “диагностика” харажатининг бир қисми қоплаб берилса, унумдорлик дастурларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит ажратса бўлади-ку! – деди Президентимиз.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил 100 та корхонада самарадорликни ошириш бўйича илғор дастурларни жорий қилиш, бунга 30 миллион доллар грант жалб қилиш топширилди.
ЎзА