Юртимизнинг матонат соҳиблари Грузияда
Бугун, 27 ноябрь куни Грузия пойтахти Тбилисида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.
Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатлари қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг 11 нафар спортчиси қатнашмоқда.
Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, Тбилисида бошланаётган матонат соҳиблари баҳсларида 2 нафар аёл ва 9 нафар ўғил бола спортчилар ўз вазнларида чемпионлик учун кураш олиб боришади.
Жаҳон чемпионати мусобақалари 6 декабрь кунига қадар давом этади.
Т. Рўзиев,
ЎзА