Юртимизда етиштирилмайдиган дунё мевалари
Банан, апельсин ва киви каби цитрус мевалар билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмаймиз. Чунки бу каби меваларни йил бўйи бозорлар ва дўконлар пештоқида топса бўлади.
Лекин дунёда ноёб кўриниш ва ажойиб таъмга эга юртимиз аҳолисига нотаниш бўлган мевалар мавжуд.
Ушбу мақоламиз орқали ана шундай ноёб мевалар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
Ким билсин балки бир неча йиллардан сўнг халқимиз дастурхонида шундай мевалар туриши оддий ҳол бўлиб қолар.
Дунёдаги энг ғайриоддий мевалар иссиқ ва нам иқлимда ўсади. Шимолий кенгликларда яшовчилар учун бундай меваларнинг кўриниши, ҳиди ва таъми ноодатий ҳисобланади.
Дуриан

Дуарин меваси тропик минтақаларда ўсади. У ўзининг хушбўй ҳиди ва шираси билан ҳам ажралиб туради.
Карамбола

Карамбола – Осиёнинг жанубида ўсадиган юлдузсимон мева. Нордон ёки ширин таъмга эга. Ғайриоддий мевалар жамланмаси дарахтда жуда гўзал кўринишда бўлади.
Жекфрут

Жекфрут дарахтининг мевалари катта, уларнинг оғирлиги 35 кг, узунлиги эса 90 см. Ҳиди ва мазаси банан қайласи, ананас, манго ва ҳаттоки мевали сақич мазасини эслатади. Жекфрутнинг уруғи қовурилганда ундан шоколад таъми келади.
Шакарли олма

Шакарли олманинг таъми музқаймоқни эслатади. Ананас, манго, папайи, шафтоли ва қулупнай мазасини сезса бўлади. Мева оғзингизда худди майин крем ёки қаймоқ каби эриб кетади. Бу мева шифобахшлик хусусиятига эга бўлиб, иситмани тушуриб, дизентерия кассалигини даволайди. Биргина ёмон тарафи - унинг уруғлари заҳарли.
Жаботикаба

Жаботиканинг таъми узумни эслатади. Бу мевадан желе, мармелад, вино тайёрланади. Бразилияда ушбу меванинг қуритилган пости билан астма, диарея ва дизентерия касалликларини даволашда фойдаланилади.
Aжойиб мевалар

Меванинг илмий томондан тасдиқланган ноёб хусусияти бор. Бу меванинг бир донасини еганингиздан сўнг, нимани татиб кўрманг унинг мазаси сизга шириндай туйилади (ҳаттоки лимон ҳам). Бу жараён бир соат давомида сақланиб қолади.
Қизил банан

Қизил банан меваси малина таъмига эга (баъзилар манго мазасини ҳам сезишган). Мева таркибида оддий сариқ бананга қараганда кўпроқ калий, бета-каротин ва B витамини мавжуд.
Кивано қовуни

Бу мева шохли қовун, африканча шохли бодринг ёки желели қовун деган ном билан ҳам машҳур. Меванинг етилиб пишган вақтдаги мазаси бодринг, киви ва бананлар қайласига ўхшайди.
Томарило

Томарилло помидор, бақлажон, Чили қалампирларнинг яқин қариндоши деб ҳисобланади. Томарилло помидорларга ўхшайди, таъми эса ширин ва нордон шунингдек у томат ва макаракуюни эслатади. Бу универсал мевани ҳам десерт ва гарнир қилиб ишлатса бўлади.
Будда қўли

Бу меванинг қимматлилиги унинг пўстидадир (уларнинг пўсти бинафша гулнинг ҳидига эга). Бу мевани деярли еб бўлмайди, чунки унинг бошқа юмшоқ жойи йўқ. Меванинг ўрта қисмидаги пўсти лимони ҳидини эслатади. Бу сариқ меванинг «бармоқчаларидан» эса кўпинча балиқли таомларни тайёрлашда ишлатилади.
Илон меваси (Салак)

Бу мева кўринишидан илон терисига ўхшаб кетадиган пўстига эга. Унинг номи ҳам шу хусусиятига асосланган. Меванинг ҳиди жуда ёқимли бўлса ҳам, мазаси бир оз ўзгачароқ - ананас ва майин ёнғоқли банан мазасини эслатади. Меваларни пўстидан эҳтиёткорлик билан тозалаш зарур, чунки улар ўткирлигида қўлларингизни кесиб олишингиз мумкин.
Қора сапота

Исталган меванинг қора рангга буркангани, бу мева ёмон бўлиб қолганидан даракдир, лекин қора сапота учун эмас. Унинг қора ранги айнан уни пишганлигини ва истеъмолга яроқлилигини билдиради. Кўриниши, таъми ва ҳиди шоколадли пудингни эслатади. Мева жуда шифобахш хусусиятга эга.
Дағал мелотрия

Мелотрия кўринишидан тарвузга ўхшайди. У мевалигига қарамай унинг таъми ширин эмас. Унинг мазаси лимон шарбати ва бодирингни ёдга солади.
Бириба

Бириба қора рангда бўлиб, унинг бу ранги пишганлигидан далолатдир. Мазаси лимонли пирогни эслатади.
Саподила

Саподила мевасининг мазсаси жигарранг шакарникига ўхшайди. Уруғларнинг учида илгичи бор, агар мевани уруғидан тозаламай еб юборилса, уруғлар ичакларга жароҳат етказиши мумкин.
Нонли дарахт

Бу мева етилиб пишган вақтида жуда ширин ва сутли таъмга эга бўлади. Мевани пишиб етилмасидан аввал ейилса унинг мазаси энди пишган нон таъмини эслатади.
Бармоқчали лайм

Кўринишидан бақлажонни ёдга солувчи бу меванинг ичида анорнинг донларига ўхшаш майда қизил доначалар мавжуд. Улар ширин ва нордон таъмга эга.
Купуасу

Бу мева қисман какаони эслатади. Кўпинча миллий какао ўрнига ишлатишади. Бу мева шоколад альтернативига эга фақат бир оз мураккаброқ таъми бор.
Логан

Бу мева ширин шарбатга бой бўлиб, жуда хушбўй ҳидга эга. Меванинг таркибида кўп миқдорда шакар, витамин C, кальций, темир, фосфор каби моддалар, шунингдек, организм учун фойдали бўлган биокислоталар бор.
Шоколадли лиана (акебия)

Бу мева пишган вақтда пушти рангда бўлади. Унинг ичида эса шоколад таъмини ёдга солувчи майда уруғлар мавжуд.