Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман бўлинмаси Кенгаши томонидан тизимдаги Бошланғич касаба уюшмаси ташкилот раислари учун “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Соҳани ривожлантиришда самарали фаолият олиб бораётган ходимлар касб байрами билан табрикланди.

Бу касб эгалари турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларга кўмак бериш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эмин-эркин ишлашлари, соғлиғини тиклашлари учун ҳам моддий ҳам маънавий кўмак беришга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади.
Ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Тадбир якунида соҳада кўп йиллар меҳнат килиб, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажарган, касаба уюшмаси фаолиятини ривожлантириш максадида олиб бораётган изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббускорлиги, шунингдек, меҳнат жамоаси орасидаги обрў-эътибори ва жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келаётган касаба уюшмаси фаоллари эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.
Маълумот учун, бу каби байрамлар нафақат Ўзбекистонда, балки Австрия, АҚШ, Греция, Индонезия, Канада, Латвия, Сингапур, Франция, Хитой, Швейцария каби давлатларда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон каби МДҲ давлатларида ҳам нишонланиб келинмоқда.
Файзулло Яҳёев, ЎзА