ЮНЕСКО 43-сессияси раиси Ўзбекистонга келди
Жорий йилнинг 27–28 октябрь кунлари қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳри бутун дунё ёшларини бирлаштирувчи XIV-ЮНЕСКО Ёшлар форумига мезбонлик қилади.
“Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса ёшлар учун” мавзусига бағишланган ушбу йирик халқаро анжуман ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Конференциянинг мақсади - ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини глобал миқёсда илгари суриш, барқарор келажакни биргаликда шакллантиришдир.
Шу муносабат билан, бугун ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси раиси Хондкер Муҳаммад Талха Ўзбекистонга ташриф буюрди ва уни Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев кутиб олди.
ЎзА