Юк автомашинаси аукционга чиқарилди
Қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан қонунчиликда белгиланган мажбурий ижро чоралари изчил амалга оширилмоқда.
Ижро ҳаракатлари доирасида қарздорга тегишли бўлган юк автомобили ҳам қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига йўналтирилди. Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асосан қарздор “P.М.” масъулияти чекланган жамиятидан “Халқ банки”нинг Кегейли филиали фойдасига 832,6 миллион сўм ундириш, ундирувни “Yuchang YCH” русумли юк автомашинага қаратиш белгиланган.
Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибати тушунтирилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири