Юқори самарадорлик омили
Айни кунларда Хоразм вилояти соҳибкорлари етиштирилган ғалла ҳосилини нобудгарчиликларсиз ўриб-йиғиб олмоқдалар.
Айни кунларда Хоразм вилояти соҳибкорлари етиштирилган ғалла ҳосилини нобудгарчиликларсиз ўриб-йиғиб олмоқдалар.Боғот туманидаги «Қаҳрамон орзуси» фермер хўжалигида ҳам иш қизғин. Тажрибали фермер Бектурди Қувоқов бошчилигидаги хўжаликда ҳар йили юқори самарадорликка эришилмоқда. Жорий йилда ғалла ҳосилини 60 центнерга етказишни мўлжаллаётган хўжаликнинг ўз дон ўриш комбайни ва бошқа зарур техникалари мавжуд.