ЙПХ назорат постида қидирувдаги шахс аниқланди
Жорий йилнинг 27 феврал куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрини ажратиб турувчи "Қуёшли" махалласида жойлашган ЙПХ назорат постида ЙПХ инспектори О.Суннатиллаев хизмат вақти давомида фуқарога тегишли маълумотларни хизмат юзасидан планшет ёрдамида текширди.
Унга кўра, фуқаро 1989 йилда туғилган Н.Х. экани ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан айбланиб, жорий йилнинг 12 феврал кунида Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилингани аниқланди. Шундан сўнг қидирувдаги шахс эҳтиёт чораси “қамоқ” бўлганлиги сабабли тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сон ҳибсхонага жойлаштирилди.
А.Мусаев, ЎзА