Ёзувчи-шоирлар ёшлар билан учрашди
мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш орқали ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш мақсадида олий таълим муассасалари, мактаблар ва маҳаллаларда "Маърифат улашиб" лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиб, дастур доирасида олий таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва маҳаллалар ҳамкорлигида зиёли, қалам аҳли бўлган шоиру ёзувчилар таълим муассасасига таклиф этилиб, ўқувчи ёшлар ҳамда талабалар билан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Абдунаби Бойқўзиев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Фарҳод “Яшил макон” лойиҳаси доирасида филиал ҳудудига дарахт кўчатлари экишди.
Сўнгра меҳмонлар талабалар билан учрашди. Тадбирда профессор Алишер Самадов сўзга чиқиб, талабаларга меҳмонларни таништирди ҳамда таниқли шоир Абдунаби Бойқўзиевга сўз навбатини берди.
Шоир ўз ҳаёти ва ижод йўли ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бериш билан бирга ижод намуналаридан уларни баҳраманд қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Фарҳод ҳам ижодий муҳит, китоб мутолааси, ижодкорлар ҳаёти, бугуннинг адиблари хусусида қизиқарли маълумотлар билан улашди ва тингловчиларга ўзининг "Абдулла Қодирий", «Ичикиш» ва "Мен оғочман" шеърларини ўқиб берди.
Суҳбат давомида меҳмонлар ўз қаламларига мансуб шеърларни ҳавола этиш билан бирга, ТДТУ Олмалиқ филиали ижодкор талабаси, Наврўз айёми муносабати билан “Хуш келдинг, фасли баҳор!” мавзусида ўтказилган шеърлар танлови ғолибаси Дилшода Сатторованинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлди. Филиал директори Алишер Самадов ташаббуси ташкил этилган ушбу танлов ғолибаси пул мукофоти билан тақдирланди.
Уйғоқ қалб ва теран тафаккур соҳиблари бўлмиш шоирлар билан ўказилган ижодий учрашув назм ихлосмандларига эстетик завқ улашди.
"Маърифат улашиб" лойиҳаси меҳмонларининг кейинги манзили филиалнинг ҳамкор мактабларидан бири бўлган Олмалиқ шаҳридаги 19-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бўлди. Ижодкорлар аввалига мактаб ҳовлисига кўчат экишди. Сўнгра фаоллар залида шаҳардаги бир қанча мактаблар ўқувчилари билан учрашди.
Ҳаётни кўп кўрган устозлар ҳамда ёш ижодкорлар билан уйғунликда ташкил этилган учрашувдаги маърузалар, самимий мулоқотлар ёшларга ватанпарварлик ҳисларини сингдириш, уларда ёт ғояларга нисбатан иммунитет шакллантиришга хизмат қилади.
Бегзод Жамиев,
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари