Ёз жилвалари рассомлар нигоҳида
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида«Ёз жилвалари» номли кўргазма ташкил этилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида«Ёз жилвалари» номли кўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада 10 нафар рассомнинг 36 та асари, жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Қорақалпоғистон халқ рассоми С.Байбосиновнинг “Натюрморт”, “Булоқ”, “Фикр”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Қорақалпоғистон халқ рассоми Ж.Лепесовнинг “Қизлар лимон терганда”, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси А.Раджаповнинг “Қўй қирилган қалъа”, “Самарқанд Шохи зинда”, “Гуллар”, А.Қудайбергеновнинг “Қизкетган”, Б.Тажимурадовнинг “Қишлоқ қиёфаси”, Б.Серекеевнинг “Дам олиш”, Т.Сулаймоновнинг “Манғит қишлоғи”, “Пейзаж” номли асарлари ўрин олган. Мазкур асарларда ёз фаслида Оролбўйи қишлоқларидаги табиат манзаралари, фасллар алмашинувининг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган.
[gallery-3214]
Мазкур кўргазма аҳоли, шу жумладан, ёшларнинг тасвирий санъатга, атроф муҳитга, табиат манзараларига бўлган қизиқишни кучайтиришга хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА