“Youth Eco Patrol” – ёшлардан экологик ташаббус
“DMO Karakalpakstan” жамоат бирлашмаси ва унинг қошидаги Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш бўйича ёшлар клуби ташаббуси билан “Youth Eco Patrol” экологик акцияси ўтказилди.
Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” болалар дам олиш марказида ташкил этилган ушбу тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Иқтисодиёт факультетининг “Tourism Club” ва “Economists” клублари аъзолари ҳам акцияда фаол иштирок этди. Тадбир иштирокчилари тозаликни таъминлаш, ёшлар орасида экологик маданиятни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшди.

“DMO Karakalpakstan” жамоат бирлашмасининг “Youth Eco Patrol” каби ташаббуслари ёшларда экологик онгни ошириш ва табиатни асраш маданиятни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.