Ёшлар учун “Юлдузлар ташрифи”
Пойтахтимизнинг Пушкин номидаги боғида Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар билан 100 кун” лойиҳаси доирасида “Юлдузлар ташрифи” концерт дастури бўлиб ўтди.
Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маданият тарғиботчилари, ҳарбийлар, блогерлар, таниқли эстрада хонандалари, талаба-ёшлар иштирок этди.


Тадбирда ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, фидойилик каби ғояларни шакллантириш ҳамда ёшларни танлаган касбига садоқат руҳида улғайтириш каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Элимиз суйган санъаткорлар Рашид Холиқов, Алишер Файз, Ботир Қодиров, Нилуфар Усмонова, Афруза, Ёрқинхўжа Умаров ҳамда “Дизайн” жамоаси аъзолари ижросида куй-қўшиқлар тингланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА