Ёшлар учун янги футбол майдончаси
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ҳудудида "Опен бюджет" дастури асосида барпо этилган замонавий футбол майдончаси фойдаланишга топширилди.
Футболсевар ёшларга бир олам завқ бағишлаган мазкур футбол майдончасининг очилиш маросимида иштирок этган спорт ташкилотлари мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари ушбу маскан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда иқтидорли футболчиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.


Иштирокчилар янги спорт иншоотида яратилган шароитлар билан танишиб, унинг замонавий стандартларга жавоб беришини, ёшларни спортга жалб этиш ҳамда футбол инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлганлигини эътироф этишди.
Т. Рўзиев, ЎзА