Ёшлар сайилгоҳи барпо этилди
Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчасида Ёшлар сайилгоҳи ташкил этилиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилди.
Сайилгоҳ “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳа орқали ажратилган 1,32 миллиард сўм маблағ, шунингдек, 500 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобига барпо этилди.


Сайилгоҳда гуллар билан безалган аркалар, тунги ёритиш чироқлари мавжуд бўлиб, ёшлар учун кафе, кинотеатр, ресторан ҳамда “book-cafe”лар, шахмат, стол тенниси, PlayStation ўйинлари ҳамда караоке ҳудудлари, фотозоналар ташкил этилди.


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сайилгоҳда ёшлар билан суҳбатлашди, йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг лойиҳалари билан танишди. Вилоят раҳбари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 17 нафар ёшга субсидия асосида пишириқ печлари, тикув машиналари, сартарошлик мебеллари каби меҳнат қуролларини топширди.
М.Сулаймонов, ЎзА мухбири