Ёшлар пойтахтга саёҳат қилди
Янгиер шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг фарзандлари ҳамда фаол ёшлардан иборат ўғил-қизларни бой тарихимизга, қадимий обидалар ва маданий меросимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Саёҳатни ташкил қилишдан мақсад ёш авлодни ватанпарварлик, халқимиз тарихи ва буюк аждодларимиз мероси билан фахрланиш руҳида тарбиялашдан иборат. Дастлаб ёш саёҳатчилар Зангиота зиёратгоҳида бўлди.


Шундан сўнг, болалар Адиблар хиёбонига ташриф буюрди. Тушликдан сўнг саёҳат иштирокчилари Амир Темур ва Темурийлар даври ҳақида ҳикоя қилувчи “Темурийлар тарихи давлат музейи”га ташриф буюриб, у ерда Соҳибқирон томонидан барпо этилган қудратли давлат, буюк аждодимизнинг улкан бунёдкорлик ишлари, Буюк ипак йўли, Амир Темур шажараси ва бошқа шу каби тарихий бой маданиятга эга бўлган сулола ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.



Ш.Суяров, ЎзА