Ёшлар ойлиги: “Ташаббуслар марафони”дан гала-концертга уланди
З0 июнь — Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги тадбирлари Самарқандда ҳам қизғин давом этмоқда.
10 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар креатив шаҳарчаси”да “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради!” шиори остида “Ташаббуслар марафони” ташкил этилди.
Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган марафон доирасида тадбиркорлик, бандлик, инновация, робототехника, китобхонлик, хорижий тиллар, экология, спорт, маданият йўналишларида махсус павильонлар ташкил қилинди. Уларда ёшлар учун семинарлар, экспертлар билан очиқ мулоқотлар, стартап лойиҳалар тақдимотлари ҳамда ижодий танловлар ўтказилди.
[gallery-29896]
Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғида ёшлар учун гала-концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов иштирок этиб, самарқандлик ёшларни табриклаб, ўқиш ва ишдаги муваффақиятлари, ҳар бир соҳада эришаётган ютуқлари Янги Ўзбекистоннинг эртанги куни, келажагининг юксаклигига хизмат қилишини таъкидлаб, уларнинг барча саъй-ҳаракатлари давлат томонидан қўллаб-қувватланишини билдиришди.
Тадбирда жамиятда фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари