Ёшлар “Олимпия чўққилари”ида беллашди
Нукус шаҳрида Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ўртасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Наманган, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 100 нафарга яқин спортчи қатнашди.
Умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Сурхондарё вилояти жамоаси 2-ўрин, Хоразм вилояти жамоаси 3-ўринни эгаллади.
[gallery-1783]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА