Ёшлар - ҳарбий муассасада (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида самарқандлик ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда.
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда аҳоли ўртасида миллий армиямиз билан фахрланиш туйғуларини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган очиқ эшиклар куни тадбирларига маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари кенг жалб этилмоқда.
- 50 нафар ўқувчимизни Кичик мутахассислар тайёрлаш марказига олиб келдик, - дейди Нуробод туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари Наби Алишаев. – Ўқувчилар марказда ташкил қилинган кўргазмада қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Ёшлар ўртасида ҳарбийликка бўлган қизиқиш юқори. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни ўз қўли билан ушлаб кўрган йигит-қизларнинг ҳарбийларга ҳаваси янада ортиб, ҳарбий бўлишга аҳд қилмоқда.
[gallery-15428]
Ёшлар ҳарбийларнинг яшаш тарзи, уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, ўқиш-изланиши, ҳарбий маҳоратини ошириши учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилмоқда.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/PDpiaB3JsTg" title="Yoshlar - harbiy muassasada" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА