Ёшлар фаолиятидаги янги ташаббуслар белгилаб олинди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Тошкент шаҳар, вилоят ва туман (шаҳар) бўлим масъуллари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Унда 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жорий йилдаги янги лойиҳалар, ёшларга яратиладиган имкониятлар юзасидан ҳар бир йўналиш масъуллари томонидан тақдимотлар қилинди.
Шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг комплекс чора-тадбирларини белгилаш, ёшлар сиёсатида янги самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш, маҳаллаларда ёшлар билан индивидуал ишлаш, ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.


Гулноза Бобоева, ЎзА