5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни муносабати билан Жиззах вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ушбу йўналишда давлат органларининг фаоллигини жадаллаштириш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими Жиззах вилоят бошқармаларининг раҳбар ва масъуллари, ёш экофаоллар, волонтёрлар, мактаб битирувчилари иштирок этишди.  

Ушбу мулоқот давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ҳамда 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроларини таъминлаш мақсадида ташкил этилганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. 

Учрашувда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг бошлиғи Эркин Холматов  аҳоли ва ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш ва юксалтириш  мақсадида ёшлар, айниқса, экофаоллар ва волонтёрларнинг фаолияти кўламини кенгайтириш, хусусан, тарғибот ишларини амалга оширишда  рақамли технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, фуқароларнинг экология соҳасидаги ҳуқуқларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш ва беваосита бу соҳага ёшларни жалб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ёшлар билан мулоқотда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг волонтёрлар маркази раҳбари Абдураҳмон Раббимов, “Ёш экофаоллар” ҳаракати кенгаши раиси Ситора Бобоевалар ҳам сўзга чиқиб, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да ёшларнинг экологик лойиҳаларда фаол иштирок этишлари орқали атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмасликка чақиришди.

Шунингдек, тадбирда  яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган “Эко-оромгоҳ – 2025” тадбирида фаол иштирок этган жиззахлик ёшларнинг бир гуруҳи  тақдирланди. Бундан ташқари, “Ёш экофаолллар” ҳаракати кенгашининг келгусидаги режалари ҳақида келишиб олинди.

“Бутунжаҳон атроф муҳит куни” муносабати билан ўтган учрашув сўнггида  ёшлар ҳаётимизда учраб турадиган экологик муаммоларга оид ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар билан учрашув