Ёшлар билан мулоқот ва галаконцерт
Фарғона ва фарғоналик ёшлар учун пайшанба мулоқот ва байрам кунига айланди. Вилоят раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимлари, йирик корхона эгалари шу куни ёшлар ҳузурига шошади.
Ҳар қандай масалага мулоқотлар натижасида ечим топиляпти. Бу гал эса Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида Ёшлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ўз натижаларини бермоқда. Ёшлар ҳар соҳада етакчилар сафидан ўрин олди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистоннинг ёшлар масаласидаги сиёсати хорижий мамлакатларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Фарғона ёшлари оқшомидан ёш иқтидор эгаларининг галаконцерти ҳам жой олди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА