Ёш журналистлар малака оширди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги газеталар бош муҳаррирлари ва босма оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Маҳорат мактаби манзиллари” туркумида семинарлар ўтказилмоқда.
Нурафшон шаҳрида ташкил этилган навбатдаги учрашув ёш журналистлар материалларида тил ва услуб масалалари мавзусига бағишланди. Унда уюшманинг вилоят бўлими раиси Раҳматилла Шералиев, филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Султонмурод Олимов бугунги кунда ёш журналистлар тайёрлаётган мақолалар ва турли жанрлардаги материалларда нималарга эътибор қаратилиши кераклиги ҳақида гапирди. Айниқса, тил меъёрларига риоя қилиш, матнда сўзларни тўғри қўллаш кераклиги айтиб ўтилди.





Тадбир иштирокчилари республикамизда андозаси бўлмаган Тошкент вилоятидаги “Ёшлар кундалиги” медиа лойиҳаси таҳририяти фаолияти билан танишди.
А.Мусаев, ЎзА.