“Ёш тадбиркор” танлови ғолиблари
Жиззах шаҳрида “Ёш тадбиркор” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда қатор ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, оммалаштириш, бизнес билан шуғулланиши, мавжуд иқтидорларини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш ва муносиб рағбатлантириб боришдан иборатдир.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида Жиззах воҳасининг барча шаҳар ва туманларидан 30 нафардан ортиқ ёш йигит-қиз ўз иқтидорини синовдан ўтказди. Улар тайёраб келган лойиҳалари тақдимотни ўтказди ва тадбиркорлик йўналишидаги бор билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.
Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, Жамшид Аҳмедов, Хондамир Ўразбеков, Юлдуз Тошкенбоева ҳамда Абдулазиз Темировлар ўз йўналишлари бўйича кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблари деб топилди.
[gallery-19860]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Энди, бу 4 нафар жиззахлик йигит-қиз “Ёш тадбиркор” республика танловининг финал беллашувларида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилади.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари