Ёш самбочиларимиз Қирғизистонда муваффақиятга эришди
Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида "Қирғизистон жавоҳири" спорт фестивали доирасида самбо бўйича ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртларимиз 9 та совринли ўринга эгалик қилди.
Ўнинчи бор ташкил этилган мазкур фестивалнинг самбо мусобақаларида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спортчилари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ёш спортчиларга ҳақиқий самбо байрамини туҳфа этган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Ёш самбочиларимиздан Аъзам Маҳмудов, Рустам Газиев, Степан Зяблов, Элбек Ортиқалиев олтин, Самандар Рустамов, Ниғматулло Раҳматуллоев, Аваз Авазбеков, Фирдавсий Лутфиддинов кумуш ҳамда Зафар Ибрагимов бронза медалга сазовор бўлди.
Т. Рўзиев,
ЎзА