Ёш самбочиларимиз Осиё-Океания чемпионатида 17 та медалли бўлди
Қозоғистонда самбо бўйича кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё-Океания чемпионатида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.
15 дан зиёд давлатнинг маҳоратли самбочилари қатнашган мусобақада ўзбекистонлик ёш самбочилар 2 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Нигинабону Аҳмадова ва Бахтиёр Калдибоев олтин медалларга эгалик қилган бўлса, Мироншоҳ Шарифов, Иван Зяблов, Ферида Бердимуратова, Гулнора Матназарова, Нурай Калилаева, Фарангиз Муқимова сингари спортчиларимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Чемпионатда ўзбекистонлик 6 нафар ҳакам беллашувларни бошқариб боришда иштирок этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА