“Ёш гвардиячилар” Регистон майдонида (+Видео)
Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган 4 та умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий- ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган.
Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ташкилотчилигида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида мазкур ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қилинган “Ёш гвардиячилар”нинг тантанали Ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.
Ҳарбий-ватанпарварлик синфига ўқишга қабул қилинган ҳар бир ўғил-қиз, ота-онаси, устозлари ва синфдошлари олдида, юртнинг ватанпарвар фарзанди бўлишга, мактаб анъаналарини қадрлашга, устозлари талабини сўзсиз бажаришга, тартиб интизомга қатъий амал қилишга, ҳар қандай ҳолатда “ҳарбий-ватанпарварлик синфи” ўқувчиси номига муносиб бўлишга тантанали ваъда берди.
Тадбир давомида Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари томонидан ижро этилган кўргазмали чиқишлар иштирокчилар, қолаверса айни пайтда Самарқандда меҳмон бўлиб турган хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Бу каби тадбирлар, ўсиб келаётган ёш авлодни келажакда юрт корига ярайдиган, интеллектуал салоҳиятга эга, ватанпарвар, комил инсонлар бўлиб улғайишида муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/-7rnuoKQHEE?si=YWS-0DMVvSFtiTu2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
ЎзА