Ёш дзюдочиларимиз 20 та медални қўлга киритди
Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича ўтаётган “Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026” мусобақасининг ёшлар ўртасидаги биринчи кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоасининг устунлиги остида кечди.
Еттита вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Юртимиз дзюдочилари 6 маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жумладан, Муҳаммаджон Машарипов (-60 кг), Амирхон Низомаддинов (-66 кг), Иноят Телманов (-73 кг), Дилруҳ Ҳасанова (-48 кг), Сабина Азаматова (-52 кг) ҳамда Адина Абилҳасимова (-63 кг) олтин медални қўлга киритди.
Финалга қадар муваффақиятли етиб келган Муҳаммадқодир Шодмонов (-60 кг), Иззатбек Рўзиматов (-66 кг), Санжарбек Ашуров (-73 кг), Зарина Жамалова (-48 кг), Наргиза Дўстмаматова (-52 кг) ва Гуласал Облоқулова (-63 кг) кумуш медалларга сазовор бўлди.

Шунингдек, Дилшод Каримов (-60 кг), Арапбай Даурбаев (-60 кг), Жавлонбек Юсупов (-73 кг), Моҳинур Оллаберганова (-48 кг), Саодат Қорабоева (-52 кг), Моҳинур Оллаберганова (-57 кг), Рамажон Сапарова (-57 кг) ҳамда Чаросой Ўктамбоева (-63 кг) бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, мусобақанинг биринчи кунги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза, жами 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА