Йўлда қонун ким томонда? ҳуқуқ, мажбурият, жавобгарлик
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи қачон жаримадан озод этилиши мумкин? Жарима баллари нима учун жорий қилинди? ЙҲХХ ходимининг қароридан норози бўлган ҳайдовчи қаерга мурожаат қилиши керак?
Бу ва бошқа долзарб саволларга ЎзА студиясида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев билан бўлиб ўтган суҳбатда жавоб изладик.
Суҳбат давомида жарима баллари тизими, ҳайдовчи ва ЙҲХХ ходимларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, автомобилларни жарима майдонига олиб кетиш тартиби, скутер ва мопедлар билан боғлиқ авариялар, йўл инфратузилмасидаги муаммолар ҳамда пиёдалар хавфсизлиги ҳақида сўз юритилди.
Нозимбек Мардонов, О.Давронов,
И.Исматов, ЎзА