2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар инсон тан жароҳати олган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмаслик сабаб бўлмоқда.  

Сенат ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокамаси жараёнида бу жиҳатлар қайд этилди.    

Мазкур масала юзасидан маъруза қилган Сенат қўмитаси раиси  Қутбиддин Бурхонов мазкур қонун ўтган чақириқнинг 55-ялпи мажлисида сенаторлар муҳокамасига олиб чиқилганини қайд этиб ўтди. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзлаб инсонлар, жумладан, ёш болаларнинг ҳалок бўлаётгани бутун жамиятимиз учун энг оғриқли нуқталардан биридир. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан бирга, фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлиғини асраб қолиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз.  

– Ўтказилган ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатадики, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслиги ва бу билан жазо муқаррарлиги таъминланмагани йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда, – деди Қ.Бурхонов. – Қонунда эса юқоридаги каби салбий оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи янги нормалар мавжуд. Хусусан, қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.  

Қонун йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда ҳаракатланиш маданиятини оширишга, йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаракат давомида белгиланган қоидаларга амал қилишини таъминлашга, пировардида, йўл-транспорт ҳодисалари сони камайишига хизмат қилади.  

Норгул Абдураимова,  

Носир Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлаётгани жамиятимиз учун энг оғриқли нуқталардан бири