Йўл қоидаси – умр фойдаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят транспорт ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ҳамкорлигида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзуида аҳоли пунктлари ва таълим муассасаларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-12016]
Худди шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилди. Шошма-шошарлик, арзимас кичик хато ҳам йўлда ҳаракатланишда оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кўргазмали воситалари мисолида тушунтириб берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА