Йилнинг бошидан долзарб ташаббус (+видео)
2025 йилнинг юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинишини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги катта ташаббус билан бошлади. Гап шундаки, 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида “Долзарб 10 кунлик” тозалик тадбирлари ташкил этилди.
Бу акциянинг аҳамияти шундаки атроф-муҳитни мусаффо сақлашда, ҳудудларни обод масканларга айлантиришда барчани бирдек жалб қилиб, жамоатчилик эътиборини орасталикка қаратишдир. Шу билан бирга юртдошларимизнинг она табиатга нисбатан меҳрларини ва эртанги келажагимиз учун дахлдорлик ҳисини янада кучайтиришдан иборат. Шунингдек, экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка даъват этиш мақсад қилинди.
- Мазкур тадбирларда республиканинг 124 та санитар-тозалаш корхонаси фаол иштирок этди, - дейди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг бош мутахассиси Отабек Равшанов. – Натижада 800 минг 263та жамоат жойлари, маҳаллалар, марказий кўчаларда тозалик ишлари олиб борилди. Жараёнда 4085 та чиқиндиларни ташиш махсус техникалари жалб этилиб, якуни бўйича ҳудудлардан 135 минг 200 тонна чиқинди олиб чиқилди.
Айтиш керакки, ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш тадбирлари республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб борди. Акция давомида фуқаролар ҳам фаол иштирок этди ва улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/tilZav68M-g?si=3QE7e4qtM61QViBa" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов,
Аслиддин Алижонов,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА