Ёз неъматлари эл дастурхонига
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Азизбек АХА” фермер хўжалиги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Азизбек АХА” фермер хўжалиги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган.Хўжаликнинг 30 гектарлик ер майдонида гилос, шафтоли, олма каби мевали дарахтлар, узумнинг “Ҳусайни”, ”Келин бармоқ”, “Ризамат ота” навлари парваришланади. Мевани қишга сақлаш учун 100 тонналик сиғимга эга совутгичли омборхона ишга туширилган.
Айни пайтда хўжалик аъзолари токзорда пишиб етилган мўл ҳосилни халқимиз дастурхонига тортиқ этмоқда.