Ёшлар тарбиясида бефарқлик ярамайди
Миллий урф-одатларимиз, табиатимизга мутлақо ёт тарзда кийинган олифтагина қизга нуроний онахон оҳиста танбеҳ беради: “Қизим, эрталаб уйдан чиқиб кетаётганингизда ота-онангизга кўриниш берганмидингиз?!“
Миллий урф-одатларимиз, табиатимизга мутлақо ёт тарзда кийинган олифтагина қизга нуроний онахон оҳиста танбеҳ беради: “Қизим, эрталаб уйдан чиқиб кетаётганингизда ота-онангизга кўриниш берганмидингиз?!“
Мода кетидан тинимсиз қувадиган қизнинг алламбало кийимлари маҳалла онахонининг ҳайратига сабаб бўлгани бежиз эмас. Соддагина она қизининг эгнидаги тиззаси йиртиқ жинси шимнинг “урф“ эканини қайдан ҳам билсин! Мунис нуроний аёлнинг гаплари қизга таъсир қилдими, ўшандан буён кўча-кўйда бу каби “модний“ либосда юришни бас қилди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Юнус ота“ маҳалла фуқаролар йиғинида ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, улардаги муомала маданияти, кийиниш одобини рисоладагидек шакллантириш масаласига доимий эътибор қаратилади. Бу борада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний“ жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Республика Маъанвият ва маърифат маркази, “Оила“ илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар кутилган ижобий натижаларни бермоқда.
Бу жиҳатлар “Юнус ота“ маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган “Кийиниш одоби ва маданияти“ мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда ҳам яна бир карра намоён бўлди. Тадбирда юртимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларга кенг имкониятларни очиш борасида кўплаб эзгу ишлар, ибратли ташаббуслар ҳаётга кенг жорий этилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига ўзининг ғайритабиий хулқи, кийиниши билан кўпчиликдан салбий маънода ажралиб туришга интилаётган айрим ёшлар ҳам борлиги таассуфли ҳолатдир.
Тадбир давомида ёшлар эгнидаги либослар инсон одоби, маънавияти, феъл-атворининг кўзгуси бўлиши билан бирга, уларнинг қандай оилада, қай муҳитда вояга етаётганини кўрсатувчи ўзига хос кўрсаткич эканига эътибор қаратилди.
“Бувижоним кийган либослар“ мавзусидаги кўргазма кўпчиликда катта таассурот уйғотди. Маҳалла қошидаги “Қизларжон“ тўгарагига аъзо чевар қизлар томонидан тайёрланган мазкур кўргазма миллий руҳи, қўлигул тикувчиларнинг маҳоратини намойиш этгани билан ҳам диққатга сазовор бўлди.