Ёшлар-мамлакат тараққиётининг таянчи
Ёшлар келажак яратувчилари, янгиликлар сари интилувчи авлод сифатида намоён бўлар экан, муҳтарам Президентимиз бошчилигида уларга бўлган эътибор янада кучайганини ислоҳотлар кўрсатиб турибди.
Ёшлар келажак яратувчилари, янгиликлар сари интилувчи авлод сифатида намоён бўлар экан, муҳтарам Президентимиз бошчилигида уларга бўлган эътибор янада кучайганини ислоҳотлар кўрсатиб турибди. Ёшлар ҳаётига оид барча йўналишларда уларнинг интеллектуал салоҳияти, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, муаммолари ечимида кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайди.
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро туман ҳокими Қаҳрамон Дўстов “Кунжиқалъа Маданият уйи”да Новметан, Кунжиқалъа ва Зарманоқ маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашди. Дастлаб туман ҳокими Қ.Дўстов ўтган 2019 йилда таълим, иқтисодиёт, ёшлар тадбиркорлиги, 5 та муҳим ташаббус ҳамда туманда амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан бир қатор таклиф ва муаммолар билдирилди. Жумладан, 5 ташаббус доирасида ҳудуддаги таълим муассасалари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхоналарини қўшимча адабиётлар билан таъминлаш, спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари бўйича мурожаат этишди.
Шунингдек, ҳудудда жойлашган 28803-ҳарбий қисм курсанти Раҳматилло Ёрқориев томонидан 5 та муҳим ташаббусни ўзида бирлаштирган “Шижоат” клубини ҳарбий қисмда ташкил этиш таклифи билдириб ўтилди.
Туман ҳокими томонидан учрашув давомида ёшларнинг таклифлари ва муаммоларини ҳал қилиш учун ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

