Ёш профилактика инспекторлари иш бошлади
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси тизимига яна 20 нафар ёшлар инспекторлик вазифасига ишга қабул қилинди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси тизимига яна 20 нафар ёшлар инспекторлик вазифасига ишга қабул қилинди.
Шу муносабат билан Республика ички ишлар вазирлиги қошидаги Жиззах академик лицейида хизматга қабул қилинган профилактика инспекторлари, уларнинг ота-оналари ва ички ишлар ишлар бошқармаси раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар бу соҳада профилактика инспекторлари зиммасига катта масъулият юкланганлиги таъкидланди.
Йиғилишда соҳанинг тажрибали ходимлари янги қабул қилинган профилактика инспекторларига мураббий қилиб бириктирилди. Мураббийлар дастлабки 3 ой давомида шогирдлари билан ёнма-ён фаолият олиб бориб касб сирларини ўргатади. Мазкур синов даврида ёш ходимларнинг хизматга лаёқати аниқланади. Тажрибали ходимлар ёш профилактика инспекторларига 1 йил давомида устозлик қилади.
– Янги ишга олинганлар ҳар томонлама синовдан ўтказилаётир, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Жўрабек Авазов. – Уларнинг бир қисмини илгари профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси вазифасида фаолият олиб борганлар ташкил қилади. Академик лицей тайёрлаш курсида ўқиш давомида уларнинг қонунчилик, ички хизмат бўйича билимлари янада мустаҳкамланди.
Жорий йилнинг апрель ойида ҳам вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси тизимига 15 нафар ходим хизматга олинган эди. Айни пайтда тизимда 300 нафардан зиёд порфилактика инспектори хизмат қилаётир.