Ёш мутахассислар ишга йўлланма олди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Хўжайли транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 36 ташкилот 110 бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Хўжайли транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 36 ташкилот 110 бўш иш ўрни билан иштирок этди.Меҳнат ярмаркасида 28 нафар ёшга мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
– Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университетининг ўзбек филологияси йўналишини битирдим, – дейди Нигора Тожибоева. – Бугунги ярмаркада қатнашиб, туманимиздаги 71-умумтаълим мактабида ёшларга ўзбек тили ва адабиётидан дарс берадиган бўлдим.
Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ярмаркада шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан 30 га яқин бўш иш ўрни таклиф этилди.
– Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш имкониятига эга бўлди, – дейди майор Озод Оллаёров. – Шунингдек, сафарбарлик чақирув резерви ҳамда муддатли ҳарбий хизматдан бўшаган бир неча ёшнинг бандлиги таъминланди.
Тадбирлар доирасида фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида суҳбатлар ўтказилди.