Ёш иқтидорлар танлови
Нукусда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда 6-15 ёшдаги 650 нафардан ортиқ истеъдодли ўғил-қизлар иштирок этди.
Нукусда “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда 6-15 ёшдаги 650 нафардан ортиқ истеъдодли ўғил-қизлар иштирок этди.
Иштирокчилар мумтоз мусиқа, вокал, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, наср ҳамда назм йўналишларида маҳоратини синовдан ўтказди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, “Баркамол авлод” болалар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган фестиваль мақсади ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, улар ўз истеъдодини намоён қилиши учун имконият яратиш ҳамда миллий санъатимиз анъана ва йўналишларини сақлаб қолишдан иборат.
Фестиваль якунига кўра ёш тоифалари бўйича жами 56 нафар иштирокчи кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.