Ярмаркада 345 нафар фуқаро ишли бўлди
Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
352 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 2299 та бўш иш ўрни билан қатнашган ярамаркада 1168 нафар ишсиз фуқаро, жумладан, 409 нафар ёш иштирок этди.

Ярмаркада 345 нафар фуқаронинг, жумладан, 153 нафар ёшнинг доимий бандлиги таъминланди. Шунингдек, 17 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 74 нафар касбга эга бўлмаган фуқаро касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди. 36 нафар фуқарога эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.




Ярмаркада "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи 15 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири