Япония илк бор узоқ масофага учадиган ракета тизимини шакллантирмоқда
Япония узоқ масофага мўлжалланган ракета тизимини жойлаштиришни якунлади, деб эълон қилди мамлакат мудофаа вазири Синзиро Коизуми.
– Бугун 12-тоифага мансуб такомиллаштирилган кемага қарши бошқариладиган ракета ва юқори тезликда ҳаракатланувчи 2-тоифа ўқ-дори махсус бўлинмаларга жойлаштирилди. Бу жавоб дастури доирасида биринчи марта ҳарбий соҳа учун маҳаллий даражада ишлаб чиқарилган ракеталар жойлаштирилиши, – деди у.
Янги тизим Кумамото музофотидаги Кэнгун авиация базаси ва Шизуока префектурасидаги Фужи лагерига ўрнатилди.
– Мазкур қурилма душман босқини, жумладан кема ёки амфибия кучлари томонидан уюштириладиган зарбани ишончли тарзда барбод қилади ва шу тариқа ҳужум эҳтимолини камайтиради, – дея қўшимча қилди Коизуми.
Мулозимнинг сўзларига кўра, Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда энг мураккаб хавфсизлик муҳитига дуч келмоқда. Шу боис кун чиқар юрт рақибни тўхтатиш ва муносиб жавоб бериш қобилиятини мустаҳкамлаш учун мавжуд салоҳиятни оширишда давом этади.
Ҳукумат махсус дастурининг бир қисми ҳисобланган узоқ масофага учадиган ракеталарни ҳозирлаш душманга рақибнинг қўли етмайдиган жойдан зарба бериш имконини беради.
Такомиллаштирилган 12-тур ракетаси 1000 километрдан ҳам узоққа уча олади. Лозим бўлса, Хитой ёки Шимолий Кореяга ҳудудигача етиб бориши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА