Тошкент кимё- технология институтининг Янгиер филиалида ўтмиш, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Тадбирда филиалнинг талаба- ёшлари, профессор-ўқитувчилари, Сирдарёда яшаб ижод қилаётган Турсунбой Раҳмонов, Тоҳир Самиев, Давлат Турсун каби фахрий ижодкорлар иштирок этди. Улар ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, машаққатлар, мустақиллик берган имкониятлар, бугунги кун ёшлари, уларнинг ўқиб-ўрганиб, таълим олиши, ҳар томонлама етук шахс бўлиши учун давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритишди.

Қизиқарли, савол-жавобларга бой тарзда ўтган "Уч авлод" вакиллари учрашуви давомида бугунги кун ёшлари эътибор қаратиши лозим бўлган масалаларга ҳам аҳамият қаратилиб, ўрта ва кекса авлод вакиллари ёш авлод вакилларига ўз маслаҳат ва тавсияларини беришди.
Шундан сўнг сирдарёлик ижодкорлар ўз ижодларидан намуналар ўқиди.

"Уч авлод" учрашувида ўрта ва кекса авлод вакиллари ёшлик дамларини ёдга солган бўлса, ёш авлод вакиллари ўтмиш ҳақидаги ўзлари учун муҳим маълумотлардан баҳраманд бўлишди.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири