Янги йилни янги уйда кутиб олишади
Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Узуновул қишлоғида турар жойга эҳтиёжманд оилалар учун қурилган ҳар бири 24 хонадонли 2 та кўп қаватли уй ўз эгаларига топширилди.
“Қишлоқ қурилиш инвест” томонидан молиялаштирилган ушбу уй қурилишига 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу хонадонлар аҳолига эса узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилди.

– Турмуш ўртоғим вафот этгач ижарада яшаб келаётгандим, - дейди Зулайҳо Тўйчиева. – Давлатимизга раҳмат, бугун ўз уйимга эга бўлдим. Янги йилни ўз уйимизда кутиб оламиз.
Оғир турмуш шароитидаги айрим аёллар ва оилаларга ажратилган хонадонларнинг бошланғич тўлови тегишли жамғармалар ва ҳокимлик томонидан тўланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА