“Янги йил” савдо ярмаркаларида нархлар барқарор
Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги деҳқон бозорларида “Янги йил” савдо ярмаркалари ташкил этилган. Бу аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Бозорлардаги нарх барқарорлигини таъминлаш ва норозиликлар вужудга келишини олдини олиш борасида муайян чора-тадбирлар белгиланган, Жумладан, мазкур ишлар вилоят прокуратураси ва Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида назоратга олинган.
Айни пайтда жойларда 22 та деҳқон бозори мавжуд бўлиб, уларнинг 17 таси доимий фаолият юритмоқда. Шунингдек, 374 та савдо ўринларидан иборат озиқ-овқат савдо ярмаркалари аҳоли хизматида. Деҳқон бозорларда ташкил этилган “Элга хизмат” махсус расталарида 1 килограмм мол ва қўй гўшти ўртача – 55-58 минг сўм, товуқ гўшти ўртача 25-28 минг сўм, картошка ўртача – 3,5-5 минг сўм, пиёз ўртача 1 минг 500 сўм, тадбиркор растасида ўртача 2000 сўмдан сотилмоқда. Қолган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам арзонлаштирилган нархларда харид қилиш мумкин. Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон бозорлари ва туманнинг аҳоли гавжум бўлган жойларида ташкил этилган арзонлаштирилган “Янги йил” савдо ярмарка нуқталарига мавсум бошидан 15 тонна қўй гўшти, 27 тонна мол гўшти, 26 тонна парранда гўшти ва 334 минг 750 дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан узлуксиз сотилиши йўлга қўйилган.

Нархларни кунлик мониторинг қилиш тизими асосида нарх ошиши эҳтимоли юқори бўлган маҳсулот тури ҳудудлар кесимида олдиндан прогноз қилиниб, натижаларига кўра маҳсулотлар арзон бўлган ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилинмоқда. 2021 йилнинг 26 декабр ҳолатига 125 тонна картошка, 97 тонна пиёз, 55 тонна сабзи, 39 тонна товуқ гўшти, 18 тонна мол ва қўй гўшти маҳсулотлари, 363 минг 550 дона тухум, 34 тонна гуруч ва 40 тонна шакар ишлаб чиқариш нархида интервенция қилинди. Шунингдек, туман ва шаҳарларда қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ун маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари билан давлат томонидан қатъий белгиланган нархлардан қиммат нархда сотилишини олдини олиш юзасидан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан таъсирчан чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилиб келинмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, амалга оширилган ишлар юзасидан белгиланган муддатларда батафсил ахборот берилмоқда.
<iframe width="1180" height="664" src="https://www.youtube.com/embed/3Ev22JXtimY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
А.Мусаев, ЎзА