Янги йил Бухорода кутиб олинди
Янги йил дунё халқларининг энг севимли байрамларидан бўлиб, уни барча бирдай ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олади. Мазкур байрамни муносиб нишонлаш мақсадида саёҳат қилиш айни муддаодир.
Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар кўҳна ва қадимий кентнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш билан биргаликда, шаҳар кўчалардаги байрамона декорациялар, янги йил мусиқалари ва Қорбобо ва Қорқиз томошалари уларнинг юзларига табассум ва хуш кайфият бағишламоқда.

– Янги йил ўзи билан янги марраларни олиб келувчи байрам. 2025 йилни Бухорода кутиб олишни ният қилгандим ва бугун ниятимга етганимдан хурсандман. Барчага Янгил йил байрами муборак бўлсин, – дейди хорижий сайёҳлардан бири.


Маълумот учун, янги йил байрами муносабати билан сайёҳлар учун 2025 йил 10 январга қадар Бухоро вилоятидаги туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан 5 фоиздан 40 фоизгача ихтиёрий чегирмалар тақдим этилмоқда. Бу эса ўз навбатида, вилоятда туризм соҳасининг ривожланишига ҳамда сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири