Янги таҳрирдаги кодексга қандай эҳтиёжлар бор эди? (Аудио)
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги таҳрирда ишлаб чиқилди. “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан кодекснинг номланиши унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс” деб ўзгартирилмоқда. Шунингдек, маънан эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексдан чиқарилмоқда. Объектив эҳтиёждан келиб чиқиб, 12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Хўш, мазкур кодексни янгидан ишлаб чиқишга қандай сабаблар бор эди? Унда яна қандай тартиб-қоидалар белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Тўхташевнинг фикрлари аудио кўринишида ҳавола этилмоқда.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/mzuFc3Ws4Qo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова, Ёқубжон Мелибоев, ЎзА