Янги савдо уйи очилди
Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори натижасида ҳудуд иқтисодиёти янада мустаҳкамланиб, экспорт салоҳияти ошиб бормоқда.
Таъкидлаш керакки, Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида Қорақалпоғистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш мақсадида махсус савдо уйи очилган эди. Яқинда Оқтўбе вилояти Оқтўбе шаҳри “Табыс Алаңы” улгуржи савдо бозори ҳудудида яна бир Қорақалпоғистон савдо уйи очилди.
Савдо уйида махсус савдо расталари, музлаткичли омборхоналар бўлиб, барча қулай инфратузилма яратилган. Марказда юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва бошқа йўналишлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилиши йўлга қўйилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири