Янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик
2025-2026-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бухоро вилоятида қизғин тайёргарлик ишлари олиб бормоқда.
Айни пайтда Инвестиция дастури асосида вилоятдаги 20 та умумтаълим мактаблари, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 7 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда 1 та янги таълим муассасаси қурилиб, 15 тасида реконструкция, 5 тасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада янги ўқув йилида 5 796 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув бинолари, 660 тарбияланувчи ўрнига эга МТТ бинолари ва 2 та спорт зал фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.