Янги лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида
Бухоро вилояти Қоракўл туманида амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳаси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Туманда Кипр Республикасининг “Semanti Limited” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “KARAKULKIMYO” мажмуасини қуриш лойиҳаси юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Хуршид Тоҳиров, лойиҳа раҳбари Сардорбек Маҳмудов, “KARAKULKIMYO” ХК мутахассислари, фермерлар ва маҳалла раислари қатнашди.
[gallery-11967]
Йиғилганларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мажмуани тахминан 50 гектар ер майдонида 2025 йилгача қуриш режалаштирилган. Бу ерда йилига 495 минг тонна аммиак ва 594 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш мўлжалланган. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 500 та янги иш ўрни яратилади.
Жамоатчилик эшитувида қатнашган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига лойиҳа координаторларидан атрофлича жавоб олди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА