Сўнгги йилларда мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимлари жорий этилмоқда. Бунда сувдан фойдаланиш, таъминот ва сув чиқариш соҳасидаги изчил ислоҳотлар қўл келмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2024 йил 29 январда ўтказилган селектор йиғилишида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўналишида соҳани ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди. Ушбу вазифани бажариш, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга марказлашган ҳолда ичимлик сувини етказиб бериш, оқова сув хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Cурхондарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш ҳар доим муҳим вазифа бўлиб келган. Сурхондарё вилоятининг чекка қишлоқларидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш, ички ва умумий фойдаланишдаги ичимлик суви, оқова тармоқларини таъмирлаш, сув таъминоти қамровини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракат ўз натижасини бермоқда.   

Ана шундай лойиҳалардан бири Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан Денов туманининг олис “Охтом” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилмоқда. “Мамлакатимиз чекка ҳудудларида аҳолининг тоза ва сифатли ичимлик сувига бўлган таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида маҳалланинг 415 та хонадони ичимлик суви билан таъминланади.  

Ушбу лойиҳани Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиялаштирмоқда. Мақсад аҳолининг ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳамда тоза ва сифатли сув билан таъминлашдир.  

Ҳозир 1 та тик қудуқ қазилиб, 25 куб ҳажмда сув минораси ўрнатилди. 6,5 км сув тармоғи, сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қурилди. Натижада маҳалладаги 2000 дан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилди.  

Йиллар давомида энг катта муаммо бўлиб келган оби ҳаёт масаласининг ижобий ечим топгани аҳолини ҳам қувонтирмоқда.

– Шу кунгача тоза ичимлик суви бўлмагани учун маҳалла аҳли қийналарди, – дейди 77 ёшли меҳнат фахрийси Раҳимқул бобо Раҳимов. – Сувни ариқлардан ташиб олиб келардик. Энди маҳалламизда ҳам тоза ичимлик суви бор. Бизга яратилган бундай имкониятдан хурсандмиз. Бу, албатта, халқимизнинг яхши яшаши учун қилинган ишлар самарасидир.  

Нилуфар Бозорова,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лойиҳа туфайли аҳолининг сув таъминоти яхшиланмоқда